Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

أَسْكِنُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ سَكَنتُمْ مِنْ وُجْدِكُمْ
– „Уларга (талоқ қилиниб, идда сақлаётган аёлларингизга) ўзларингиз маскан тутган - қудратингиз етган жойдан маскан беринглар“,                                                                                                                      [65:6]


Бу оят қатъий далолат бўлганлиги учун ҳадис инкор этилади. Аммо ҳадис Қуръонда келмаган нарсани ёки ундан зиёда нарсани ўз ичига олса-ю, Қуръонга зид келмаса, бу ҳадис олинади. Шунинг учун «Қуръоннинг ўзи кифоя қилади», дейиш мумкин эмас, чунки Оллоҳ Таоло иккаласига биргаликда буюрди. Уларнинг иккисига ҳам эътиқод қилиш вожиб.

 

Суннатни далил қилиб келтириш
Маълумки, Суннат Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзлари, амаллари ва сукутларидир. Суннатга ҳам Қуръонга эргашилгандек эргашиш вожиб. Бироқ, Расулуллоҳс.а.в. бир сўзни гапирганлари ёки бир амални қилганлари, бирор сўзга ва амалга сукут сақлаганлари албатта исботланиши лозим. Агар Суннат исботланса, у билан шаръий ҳукмларга ва эътиқодларга далил келтириш мумкин. Суннат билан исботланган нарса шаръий ҳукмлигига ва ақоидлардан бир ақида эканлигига ҳужжат бўлади. Суннатнинг субути қатъий бўлиши мумкин. Бундай ҳадис Расулуллоҳ с.а.в.дан, ҳар бир жамоат ёлғонга келишиб олмаслигига хотиржам бўладиган даражада кифоя қилувчи сондан ташкил топиш шарти билан, саҳобалар жамоаси, улардан тобеинлар жамоаси, улардан эса табаа тобеинлар жамоаси ривоят қилган ҳадисдир. Бу мутавотир Суннат ёки мутавотир хабар дейилади. Суннатнинг исботи занний бўлиши мумкин, бундай ҳадис Расулуллоҳс.а.в.дан биргина саҳобий ёки бир неча саҳобий алоҳида-алоҳида, улардан эса бир тобеин ёки бир неча тобеинлар алоҳида-алоҳида, улардан эса бир табаа тобеин ёки бир неча табаа тобеинлар алоҳида-алоҳида ривоят қилган ҳадисдир. Бундай ҳадислар ҳадисул оҳод ёки хабарул оҳод деб номланади. Шундан маълум бўладики, ҳадислар далил келтириш жиҳатидан икки турлидир: мутавотир хабар ва оҳод хабар. Аммо машҳур ёки кенг тарқалган хабарга келсак, бу Пайғамбарс.а.в.дан оҳод йўли билан, яъни бир киши орқали ривоят қилиниб, тобеинларнинг ёки табаа тобеинларнинг даврида машҳур бўлган хабар оҳод хабар ҳисобланади. Ҳадиснинг учинчи тури деб ҳисобланмайди. Чунки у далил бўлишда оҳод хабарнинг мартабасидан ошмайди, мутавотирлик даражасига етмайди. Модомики, ривоятда саҳобалар, тобеинлар ёки табаа тобеинлардами, уларнинг бирида оҳодлик, яъни бир киши ривоят қилганлиги топилса, қолган иккитасида жамлик бўлса ҳам оҳод хабар деб ҳисобланади. Демак, Суннат икки турли - мутавотир ва оҳод, учинчи тури йўқ.

 

Агар оҳод хабар саҳиҳ ва ҳасан бўлса, шаръий ҳукмларнинг ҳаммасида, хоҳ ибодатларда, хоҳ муомалада, хоҳ уқуботларда бўлсин, ҳужжат деб эътибор қилинади ва унга амал қилиш вожиб бўлади. Уни далил қилиб келтириш тўғридир. Чунки шаръий ҳукмларни исботлашда оҳод хабарни ҳужжат қилиш саҳобаларнинг ижмои билан собит бўлган (исботланган). Бунинг далили шуки: «Шариат даъвони исботлашда битта гувоҳни эътиборга олади». Ҳолбуки, бир

 

128-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260